Транспорт-логистика компанияларини танлаш (танлов) учун таклиф.
“UAT” МЧЖ транспорт-логистика компанияларини юк ташиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга таклиф қилади.
Танлов мавзуси
Танлов мавзуси – мазкур таклиф шартларига мувофиқ, дунёнинг барча йўналишларида авиация, автомобиль, темир йўл ва сув (денгиз ва дарё) транспортидан фойдаланган ҳолда юкларни ташиш ва транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Юк ташиш хусусиятлари
• ташиш географияси: дунёнинг барча йўналишлари;
• транспорт турлари: авиация, ер (автомобиль ва темир йўл), сув (денгиз ва дарё);
• юк тури: умумий, хавфли (ADR / IMDG / IATA DGR), нормадан катта ва оғир юклар;
• ҳажм ва/ёки оғирлиги: (факт бўйича кўрсатилади);
• ташиш шароитлари: хавфли ва нормадан катта юкларни ташиш бўйича талабларга риоя қилиш, жумладан ҳарорат режими, махсус рухсатномалар ва транспорт воситасига бўлган талаблар (зарур бўлса);
• ташиш даври: (доимий).
Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар
• давлат рўйхатидан ўтганлик ва амалдаги рухсатномалар мавжудлиги;
• халқаро ва/ёки ички юк ташиш фаолияти билан кам бўлса (кўрсатиш) йилдан бери шуғулланиш;
• ўз транспорт воситалари ва/ёки жалб қилинган транспорт парки мавжудлиги, шунингдек авиация ва кемачилик операторлари билан шартномалар;
• хавфли ва нормадан катта юкларни ташиш учун рухсатномалар, лицензиялар ва допусклар мавжудлиги;
• хавфли юклар декларациясини (Shipper’s Declaration for Dangerous Goods) тузиш учун допуск ва ваколатли мутахассисларнинг мавжудлиги (IATA DGR / IMDG Code / ADR талабларига мувофиқ);
• солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликнинг йўқлиги;
• халқаро, хавфли ва нормадан катта юк ташиш бўйича ўхшаш тажрибага эга бўлиш;
• юкнинг йўқолмаслиги, етказиб бериш муддатларига риоя қилиш ва тўлиқ қўлланма, рухсатнома ва божхона ҳужжатларини тайёрлаш талабларига амал қилиш.
Иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати
• тарифлар, муддатлар ва ташиш шартларини кўрсатган коммерция таклифи;
• ташкилот-ҳуқуқий ҳужжатлар ва рўйхатдан ўтиш ҳужжатларининг нусхалари;
• хавфли ва нормадан катта юкларни ташиш учун лицензиялар, допусклар ва рухсатномалар нусхалари;
• хавфли юклар декларациясини тузиш бўйича ваколатли мутахассисларнинг сертификат/гувачномалари нусхалари;
• ўхшаш ишлар бўйича тажриба тасдиқловчи ҳужжатлар;
• моддий-техника базаси ва ҳамкорлик тармоғи ҳақида маълумот;
• масъул шахснинг контакт маълумотлари.
Таклифларни баҳолаш мезонлари
• хизматлар нархи;
• техник, малакали ва рухсатномавий талабларга мувофиқлик;
• халқаро, хавфли ва нормадан катта юк ташиш тажрибаси;
• хизмат кўрсатиш шартлари ва муддатлари.
📅 Аризалар қабул қилиш муддати: 27.02.2026 соат 17:00 гача.
Заказчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
• иштирокчилардан қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш;
• талабларга жавоб бермайдиган аризаларни рад этиш.
Коммерция таклифларини юбориш
📞 Телефон:
+998 93 508 66 21 — Nodirjon; +998 99 790 59 95 — Damir
✉ Email:
(ООО «UAT» директори Ибрагимов Фарход Исмаилович номига)
O'zbek
Русский
English